s
USD: Rub: Eur:
2024-03-18 328

️Ходимларга ортиқча тўлаб юборилган иш ҳақи қайси ҳолатларда ундирилади, қайси ҳолатларда йўқ?

Амалдаги Меҳнат кодексининг 269-моддасига кўра ходимга ортиқча тўланган иш ҳақини агар бу меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар нотўғри қўлланилган ҳолда юз берган бўлса, ходимдан қайта ундириб олиш мумкин эмас.

Масалан, интизомий жазоси амалда бўлган ходимга байрам муносабати билан мукофот пули тўланди. Бу эса МК 299-моддаси талабларига зид. Бу ортиқча тўлов меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни нотўғри қўллаш натижасида тўланган. Демак, ушбу ортиқча тўловларни ходимдан қайта ундириб олиш мумкин эмас.

Лекин МК 269-моддага биноан қуйидаги ҳолатларда ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи тўловларини қайта ундириб олса бўлади:

➖иш ҳақи ҳисоб-китобдаги хатолик натижасида тўланган бўлса;

➖агар ходим меҳнат нормаларини айбли тарзда бажармаган бўлса ва бу меҳнат низоларини кўрувчи орган томонидан эътироф этилган бўлса;

➖ходимнинг ортиқча иш ҳақи ходимнинг ғайриқонуний ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги натижасида тўланган ва бу суд томонидан белгиланган бўлса.

 

Хива тумани Адлия болими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти

Д. Машарипов

Мавзуга оид