s
USD: Rub: Eur:
2023-11-15 336

Bilasizmi

Ўқувчиларни саёҳатга олиб бориш учун қайси ташкилотдан рухсат олиш керак?

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарорига 2-иловада "Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар" белгиланган.

Ушбу йўриқноманинг 40-банди, 2-хатбошига кўра болалар, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларининг экскурсия қилиш, туристик-экскурсия қилиш сафарларини ташкил этиш учун таълим муассасаси маъмурияти жўнаб кетиш санасини, йўналишни ва жўнаб кетувчилар сонини кўрсатган ҳолда тегишли равишда туман (шаҳар) ММТБга мурожаат қилиши лозим.

Бунда таълим муассасалари ўқувчиларининг экскурсия қилиш, туристик ва бошқа гуруҳлари жўнаб кетиши тўғрисида қарорлар қабул қилиш, қоидага кўра, жўнаб кетиш санасигача 3 суткадан кечикмай қабул қилинади.

Жўнаб кетиш учун туман (шаҳар) ММТБнинг рухсатномаси олингандан кейин таълим муассасаси маъмурияти (ташкилотчи) ташувчи билан шартнома тузиши мумкин.

Таълим муассасаси маъмурияти ташувчи билан шартнома тузилганидан кейин жўнаб кетиш санасигача уч иш кунидан кечикмай ҳаракатланиш санаси ва қатнов йўлини, шунингдек, барча йўловчилар рўйхатини, автобуслар тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиб, ҳамроҳликни ташкил этиш учун буюртманомани Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматига киритади.

Шундан сўнг Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати томонидан болаларга ҳамроҳлик қилиш учун махсус ходимлар ажратилган ҳолда экскурсия ёки туристик саёҳатлар ташкил этилиши мумкин.

Хуллас. болаларни саёҳатга олиб бориш учун бир қанча амалларни бажаришга тўғри келади. Mактаб ўқувчиларини ўзбошимчалик билан экскурсия ёки туристик саёҳатларга олиб бориш эса жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун бу масалада ўта ҳушёр бўлиш kerak.

Xiva tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi bosh yuriskonsulti

M.Boyjanov

Мавзуга оид