s
Фуқаро мурожаати. Assalomu alaykum. Men maktabda iahlayman.l2023-yil may oyida dekret ta'tiliga chiqdim. Lekin oilaviy sharoitim sabab 4oydan keyin yana ishga chiqdim. Lekin eplab ketolmadim. Men endi farzamdim 3 yosh bòlguncha qayta bola parvarishi deb ishga chiqmasam bòladimi. Bunday holda meni ishdan bòshatmaydimi? Direktorimiz siz dekretdan qaytgansiz faqat òz nomizdan 6oygacha otpuskaga chiqishiz mumkin dedilar
Иш берувчилар томонидан аёлларни бола тарбиялаш таътилига чиқишида ёки уни бола тарбиялашдан қайтаришда қонунчилик бизилишига доир кўплаб хатоликлар қилинади. Аслида бола тарбиялаш ҳуқуқи аёлнинг мутлақ ҳуқуқи ҳисобланади.
Мурожаатчига юборган жавобимиз. Меҳнат кодексининг 405-моддасига асосан (https://lex.uz/docs/6257288) ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.
Аёлга унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил ҳам берилади.
Болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.
Ҳозир сиз декрет таътилидан ишга қайтиб бир мунча муддат ишлаган бўлсангиз ҳам ўз хоҳишингизга кўра ариза ёзиб болани парваришлаш таътилига бемалол чиқсангиз бўлади. Бу таътил ходимнинг хоҳишига кўра бериладиган таътил бўлиб, ходим ундан боласи 3 ёшга тўлгунига қадар хоҳлаган пайтида фойдаланишга ҳақли. Шу сабабли, ариза ёзиб таътилга бемалол чиқсангиз бўлади. Бу даврда ҳеч ким сизни ишдан бўшата олмайди.
Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov