s
USD: Rub: Eur:
2023-06-20 775

Давлат хизматлари кўрсатилишида фуқароларнинг аризаларига эътиборсиз бўлган ваколатли ташкилот ходимлари жавобгарликка тортилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 13-апрелдаги ПҚ–3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан Адлия вазирлиги зиммасига жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш вазифаси юклатилган.

Шунга асосан, Давлат хизматлари маркази ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Урганч туман Тиббиёт бирлашмасига тегишлилиги бўйича юборилган аризаларни кўриб чиқилиши аҳволи ўрганилганда, аризаларни кўриб чиқилишида белгиланган муддатларларга риоя қилинмаганлиги аниқланди.

 Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020-йилдаги 182-сонли қарорига илова билан тасдиқланган уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструксия қилиш учун фуқароларги субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-банди тўртинчи хатбошисида етти иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тақдим этилган ҳужжатлар асосида ташкилотларда мавжуд маълумотлар базаси билан солиштирган ҳолда ўрганиб чиқиши ва ЯИДХПда онлайн электрон шаклда маълумотларни бириктириши белгиланган бўлсада, Урганч туманидаги тиббиёт бирлашмаси ходими томонидан ушбу талабга риоя этилмаганлиги аниқланди.

Жумладан, фуқаро Н.Ининг 03.05.2023-йилдаги мурожаати ваколатли орган томонидан белгиланган муддатдан 1 иш куни кечиктирилган ҳолда яъни 12.05.2023-йилда хулоса берилган.

Худди шундай, 5 та аризаларни кўриб чиқишда қонунчиликда белгиланган муддатда кўриб чиқилмасдан, асоссиз кечиктирилганлиги аниқланди.

Ўтказилган ўрганиш натижасига кўра, адлия бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмаси мутахассисига нисбатан давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда муддатларини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаси 2-қисми маъмурий баённома расмийлаштирилиб кўриб чиқиш учун адлия бошқармасига тақдим қилинди ва расмийлаштирилган маъмурий баённомага асосан туман тиббиёт бирлашмаси масъул ходимига нисбатан 2023-йил 30-май куни 1650000 сўм миқдорида маъмурий жарима жазоси тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Урганч туман адлия бўлими     

 бош маслаҳатчиси Ш.Садиков

 

 

Мавзуга оид