s
USD: Rub: Eur:
2023-07-13 368

Устама хақлари ундириб берилди.

Хонқа туман адлия бўлими томонидан фуқаро Д.Матниязовнинг устама тўловлари тўланмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилди.

Хонқа туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан
фуқаро Д.Матниязовга 2023-йилнинг январь-март ойлари учун
10501,25 сўм устама ҳақ тўлаб берилмасдан, унинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишига йўл қўйганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 19-февралдаги
“Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5349-сон Фармони
г-бандида давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ходимларига
бериладиган ҳар ойлик устама миқдори давлат бюджетидан, давлат бюджетидан ажратилмаган бўлса, ушбу ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ходим лавозим маошидан 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланиши белгиланган.

Шунга кўра туман адлия бўлими томонидан 2023 йил 18 апрелда Хонқа туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мдири номига киритилган тақдимномага кўра Д.Матниязовга 10501,25 сўм устамлар хақлари тўлаб берилиши таъминланди.

 

Хонқа туман адлия бўлими бошлиғи Ф.Жаббаров

Мавзуга оид