s
USD: Rub: Eur:
2024-04-08 556

Жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    Бугунги кунда вилоятимиз кун сайин ўзгариб, ижтимоий-иқтисодий ва демографик жиҳатдан тараққиётга юз тутмоқда. Бироқ жаҳоннинг барча йирик шаҳарларда бўлгани каби бизда ҳам йўл тарнспорт соҳасидаги тирбандлик муаммоси бугун ечимини кутаётган масалалардан бирига айланган.

Хоразм вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи М.Худойберганов тамонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва тирбандликларни бартараш этиш учун килинган ишлар юзасидан хисоботлари эшитилди.

 “Вилоятда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва тирбандликларни бартараф этиш чора-тадбирлари” мавзусида ўтказилган  учрашув қизғин ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Тадбирда “Юксалиш” харакати Хоразм вилояти худудий бўлинмаси экспертлари, жамоатчилик гурухи аъзоларини, вилоят депутатлар, вилоят транспорт бошқармаси ходимлари ва бошқа мутассаддилар иштирок этди.

“Юксалиш” харакати Хоразм вилояти худудий бўлинмаси тамонидан худудларда мактабларни ўрганиш давомида Янгиарик тумани Гулобод қишлоғидаги 13 сонли мактаб олдига 30 тезлик белги ва пиёдалар ўтиш белигиси йўклиги сабабли йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига кўйиш таклифи берилди.

 

«Юксалиш»харакати

Хоразм вилояти худудий

бўлинмаси рахбари С.С.Абдикаримова

Мавзуга оид