s
USD: Rub: Eur:
2024-04-15 935

Бир мурожаат изидан

Хонқа туман адлия бўлими томонидан Хонқа тумани, “Дўрмон” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Тошметованинг туғилишини қайд қилиш бўйича қилган мурожаати кўриб чиқилди.

Мрожаатни кўриб чиқиш жараёнида фуқаро Н.Тошметова текширилганда 08.03.1970 йилда Бухоро вилоятида туғилган бўлишига қарамасдан,  хозирги кунда кунга қадар унинг туғилиши қайд қилинмаганлиги, фуқаролик паспорти расмийлаштирилмаганлиги аниқланиб, Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси доирасида суд тартибида туғилганлик фактини белгилашда судга адлия бўлими томонидан 2024 йил 2 февралда судга ариза киритилиб, фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2024 йил 2 апрелдаги хал қилув қарорига кўра, фуқаро Н.Тошметованинг туғилиши қайд қилиниши бўйича суд қарори қабул қилиниши таъминланди.

 

Хонқа туман адлия бўлими бошлиғи Ф.Жаббаров

Мавзуга оид