s
USD: Rub: Eur:
2023-06-21 522

Меҳнат шартномаси қанча муддатга тузилади ва муддатли меҳнат шартномаси қандай ҳолатларда тузилади?

 

Меҳнат шартномаси:

номуайян муддатга;

3 йилдан кўп бўлмаган муайян муддатга (муддатли меҳнат шартномаси) тузилиши мумкин.

Меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.

Муддатли меҳнат шартномаси меҳнат кодексида  ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида меҳнат шартномасини муайян муддатга тузиш чеклаган бўлиб, қуйидаги ҳолатларда бунга йўл қўйилади:

иш жойи ўзида сақланиб қоладиган, лекин ўзи ишда бўлмайдиган (ўқишга кетган, “декрет”га чиққан) ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақти учун;

вақтинчалик (икки ойгача) ишларни бажариш учун;

табиий шароитлар туфайли мавсумий ишларни бажариш учун;

иш берувчининг одатдаги фаолияти доирасидан ташқарига чиқадиган ишлар (реконструкция қилиш, монтаж қилиш, созлаш) учун;

ишлаб чиқариш ҳажмини олдиндан маълум бўлган вақтинчалик кенгайтириш билан боғлиқ ишларни бажариш учун;

маълум муддатга ташкил этилган ташкилотларга ишга кираётган шахслар билан;

ишнинг тамомланиши аниқ сана билан белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда муддатли хусусиятга эга бўлган ишлар учун;

ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси билан бевосита боғлиқ бўлган ишларни бажариш, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ёки стажировкани ўташ учун;

вақтинчалик хусусиятга эга ишларга ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган шахслар билан;

муқобил хизматни ўташ учун юборилган фуқаролар билан;

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан тузилади.

Мавзуга оид