s
USD: Rub: Eur:
2023-11-03 418

Қандай низоларни судгача ҳал қилса бўлади? Медиациянинг афзаллиги ва 5 муҳим қоида.

Медиация – баҳс-мунозараларни учинчи бетараф томон иштирокида тартибга солиш ҳисобланади. Бу амалиёт низоли тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин

Ёдингизда бўлсин, медиацияда иштирок этиш факти айбга иқрор бўлишнинг исботи ҳисобланмайди.Медиацияни фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда, масалан, тадбиркорлик фаолияти юзасидан келиб чиқадиган низоларга, меҳнат низоларига ва оилавий келиб чиқадиган низоларга нисбатан қўлласа бўлади.Медиация тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди.

Ушбу фаолият медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган низоларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Шовот туман адлия бўлими

ЮХКМ бош юрисконсулти                                             Д.Aзаматова

Мавзуга оид