s
USD: Rub: Eur:
2024-03-05 752

Мактабда ўғил болаларга костюм-шим кийиш мажбурий бўлдими?

Фақат костюм-шим кийиш керак деган қоида йўқ.

Саволингизга қуйидагича жавоб берамиз. Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 10-бандига кўра таълим муассаса уставида таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг меҳнат фаолияти давомида кийиниш маданиятига бўлган талаблар акс эттирилмаган бўлса, қуйидагилар намунавий талаб сифатида тавсия этилади:

Эркаклар мавсумга қараб – классик услубдаги шим, костюм-шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), кўйлак (оқ, ҳаворанг ва шу каби), бўйинбоғ, поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши белгиланган.

Умумеътироф этилган миллий-анъанавий шаклларга ва маънавий-ахлоқий тарбияга зид келадиган ёки спорт (дарс жараёнида махсус ёки спорт кийимида жисмоний тарбия ва чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фанлари ўқитувчиларининг юришига рухсат берилади, шунингдек, таълим муассасаси ҳудудида ўтказиладиган турли спорт ва кўнгилочар тадбирлар бундан мустасно) кийимларида бўлмаслиги лозим.

Юқоридаги қоидаларга кўра, ўғил болалар мактабга фақат костюм-шимда келишлари шарт дегани эмас

 Демак, ўғил болалар мактабга юқоридаги талаблар асосида кийинган ҳолда келишса етарли.

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti  D.Masharipov

Мавзуга оид