s
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонини аҳамияти, мазмун-моҳиятига кўра, юртимиз тараққиёти, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган тарихий ҳужжатлардан бири, десак асло муболаға бўлмайди.
Фармонда бешта йўналишдан иборат 100 та мақсад, 312 та банд, 709 та вазифани ўз ичига олган амалий тадбирлар режаси тасдиқланган. Жумладан, “Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш” деб номланган биринчи йўналиш бўйича 44 та мақсад, Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш бўйича иккинчи йўналишда 17 та мақсад, учинчи - сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида 12 та мақсад, Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш бўйича бешинчи йўналишида 16 та мақсад ва “Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш йўналишида 11 та мақсадни амалга ошириш юзасидан қатор вазифалар белгиланган.
Давлатимиз раҳбарининг фармони билан тасдиқланган 2024 йилга мўлжалланган давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан вилоят ҳудудий дастури ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
Юқоридаги Президент Фармонига асосан, Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024 йил
13 мартдаги 116-12-0-Q/24 сонли қарори тасдиқланган. 5 та йўналиш 100 та мақсад ва 136 та бандни ичига олган.
Президентимиз фармонида белгиланган вазифалар ҳамда фармон ижроси доирасида вилоятда белгиланган режалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилади.
«Юксалиш харакати»
Хоразм вилояти худудий
бўлинмаси рахбари С.С.Абдикаримова