s
USD: Rub: Eur:
2024-06-12 761

#Билиб_қўйган_яхши

Тиббий кўрикка оид талаблар

Иш берувчи ҳар 1 декабригача тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган ходимлар рўйхатини аниқлайди ва тиббий муассасага тақдим этади.

Қуйидагилар ишга кираётганда дастлаб ва кейинчалик иш давомида тиббий кўрикдан ўтадилар:

18 ёшга тўлмаганлар;
60 ёшга тўлган эркаклар, 55 ёшга тўлган аёллар;
ногиронлиги бўлган шахслар;
меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлганлар;
транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;
озиқ-овқат саноатида ишлайдиганлар;
аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ишларда банд бўлганлар;
таълим муассасаларининг педагог ва бошқа ходимлари.

Хива туман юридик хизмат курсатиш маркази бош юрисконсулти М.Бойжонов

Мавзуга оид