s
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки
USD:10472.67 Rub:137.47 Eur:12335.76
2023-11-08 618

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш - бош мақсадимиз

Мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган янги Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, халқимиз манфаатлари кўзланган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган.

          Айнан ушбу жиҳатлар янги таҳрирдаги Конституциямизда ҳам мустаҳкам белгиланган. Конституция ҳар бир давлат тараққиётининг пойдевори бўлган ҳуқуқий, сиёсий ва мафкуравий ҳужжат - мамлакатнинг асосий қонуни ҳисобланади.

Конституциямизнинг 13-моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади”.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини Конституциява қонунларда мустаҳкамлаш, халқаро стандартларгамувофиқлигини таъминлаш ҳуқуқий демократик давлатнингустувор вазифаларидан биридир.Ҳозирги вақтда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 80 данортиқхалқаро ҳужжатларгақўшилганбўлиб, уларнинг амалга оширилиши юзасидан БМТнинг Инсонҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий қўмиталаригамунтазам равишда миллий маърузаларни тақдим этиб келмоқда.

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 19-моддасида “Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ваэркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституциягамувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади” деган инсонпарвар норма мустаҳкамланган.

Конституцияга киритилган ушбу норма инсон ҳуқуқва эркинликларининг Ўзбекистон Конституцияси ва халқароҳужжатларга мувофиқ тан олинишини, хусусан, уларни халқароҳужжатларда кўрсатилган умумэътироф этилган нормаларниамалиётда тўғридан-тўғри қўллаш, миллий қонунчиликҳужжатларига сингдиришва бошқа механизмлар орқалитаъминлашни назарда тутади.

Инсон ҳамда фуқаронингҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътирофэтилган нормаларига ҳамдаКонституцияга мувофиқэътироф этилиши деярлибарча демократик давлатлар конституцияларидабелгиланган.

Мазкур норма, биринчидан, Ўзбекистон Республикасиқонунчилик ҳужжатларининг инсон ҳуқуқларига оид халқароҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши,давлат органлари ва мансабдор шахсларга қарорлар қабулқилишда халқаро ҳужжатлар талабларига риоя этиши,иккинчидан, фуқароларга давлат органлари биланмуносабатларда, шу жумладан суд-тергов амалиётида халқароҳужжатлардаги нормалардан фойдаланган ҳолда ўз ҳуқуқлариниҳимоя қилиш кафолатларини яратади.

Инсон ҳуқуқлариҳар бир инсонга тегишлибўлган, унинг яшаш жойи, миллати, жинси, этник келиб чиқиши,дини,тили ва бошқа белгилариданқатъи назар, ажралмас, ўзаробоғлиқ ҳуқуқлар ва эркинликлардир. Инсон ҳуқуқлариқадр-қиммат, адолат, тенглик,ҳурмат ва мустақиллик кабиумумий қадриятларга асосланади.

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 20-моддасидаилк бор “Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевоситаамал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари  қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди” деб қайд қилинган тўғридан-тўғри қўлланиладиган муҳимнорма мустаҳкамланган.

Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларинингбевосита амал қилиши деганда, шахснинг Конституциягабевосита асосланиб, барча қонуний воситаларданфойдаланган ҳолда уларни ҳимоя қилиш имкониятитушунилади.

Инсон асосий ҳуқуқ ва эркинликларининг бевосита амалқилиши уларни тўлақонли амалга оширишда муҳим аҳамияткасб этади. Мазкур норма, бир томондан, шахснинг ҳуқуқиймақомини мустаҳкамлаш, кенгайтириш ва ривожлантиришнива иккинчидан, шахснинг ҳуқуқий ҳимояси механизминитакомиллаштиришни таъминлайди.

Шундан келиб чиқиб, ушбу принцип конституциявий нормасифатида белгиланиши қуйидаги имкониятларни яратади:биринчидан, фуқароларимиз учун ўз ҳуқуқларини бевоситаҳимоя қилиш имкониятини беради, иккинчидан, судларинсон ҳуқуқлари ҳимоясига оид муайян ишларни кўраётгандаКонституциядаги инсон ҳуқуқларига оид нормаларни тўғридан-тўғри қўллаш имкониятини яратади,  учинчидан, барчадаражадаги давлат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзибошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ўзфаолиятида инсон ҳуқуқларига бевосита амал қилиш қоидасигариоя қилиши шартлигини яна бир бор эслатиб туради.

Мазкур конституциявий норма ислоҳотларнинг бош мақсади“инсон қадри учун”ғоясини кундалик амалиётимизда бошқадриятга айлантиришга, яъни инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати бундан буён барча соҳаларда биринчи ўриндатуришини таъминлашга хизмат қилади.

Қонунларнингмазмун-моҳияти ҳамда давлаторганлари, мансабдор шахсларфаолиятининг асосий мақсадиинсон қадрини таъминлашданиборатдир.Дарҳақиқат, инсонниулуғлаш унинг ҳуқуқ ваэркинликларини таъминлашҳамда унинг бахтли ҳаёти учун зарур шароит яратишданбошланади.

          Шунингдек, давлат органлари вамансабдор шахсларнинг фақат ва фақат фуқароларнингманфаатларини кўзлаб фаолият кўрсатишининг ишончлиҳуқуқий асосибўлиб, ҳар бир фуқаро учун муносиб турмушшароити, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим,ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришгахизмат қилади.

Инсон шаънива қадр-қиммати дахлсизлиги олий қадриятбўлиб,ҳуқуқий демократик давлатва адолатли фуқаролик жамиятида уни амалда таъминлашмуҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти Шавкат Мирзиёев
2022 йил 20 июнь куни Конституциявий комиссия биланучрашувда таъкидлаганларидек: “Инсон қадрини юксалтиришҳақиқатда давлат ҳокимияти органларининг конституциявий бурчи ва устувор вазифаси бўлмоғи шарт”.

Шу нуқтаи назардан, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг
26-моддасида “Инсоннинг шаъни ва қадр-қимматидахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас” деган инсонпарвар норма мустаҳкамланди.

Инсон шаъни – бу инсоннинг бошқа одамлар олдидаўз аҳамиятини англаши ёки инсоннинг маънавийобрўсидир.Инсон қадр-қиммати – бу шахснинг ўзини ўзиҳурмат қилиши, жамият аъзоси сифатида ўз мавқеи вааҳамиятини англашидир.Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (1948 йил),Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт(1966 йил), Қийноқларга ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқашафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадигантурларига қарши Конвенция (1984 йил) каби халқароҳужжатларга асосан инсон шаъни ва қадр-қимматиникамситадиган, унинг ор-номуси, шахсий ҳаётига тааллуқлимаълумотлар ошкор бўлишига олиб келадиган, ҳаёти васоғлигини хавф остига қўядиган, унга жисмоний, маънавий ёкируҳий азоб-уқубат етказадиган ҳаракатлар қилиш тақиқланиши

шахс шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишнинг аслмоҳиятини ташкил этади.

Давлат органлари, мансабдор шахслар, айниқса,суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ва бошқа ҳуқуқнимуҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўз фаолиятида ҳарқандай ҳолатда ҳам инсон шаъни, ор-номуси ва қадр-қимматигадахл қилмаслиги, камситмаслиги, аксинча, уларга инсониймуносабатда бўлишлари лозим.Масалан, шахсий тинтув ўтказилаётган шахс билан биржинсдаги суриштирувчи ёки терговчи томонидан мутахассисҳамда холислар иштирокида ўтказилиши ҳам инсон шаънива қадр-қимматини таъминлашга қаратилган махсус қоидаҳисобланиб, уни бузиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Шу нуқтаи назардан, миллий қонунчиликда инсон шаънива қадр-қимматига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик учунмаъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган бўлса, фуқароликқонунчилигида эса уларга етказилган зарарни қоплашга доирмахсус нормалар назарда тутилган.

Ҳуқуқий давлатда барча муносабатлар қонун-қоидалар билан тартибга солинади. Ҳар бир муносабатҳуқуқий ечимини топиши шарт.Аммо ижтимоиймуносабатларнинг доирасижуда кенг бўлиб, давлатва инсон ўртасидаги айрим муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликҳужжатларида ноаниқликларбўлиши мумкин. Шундайҳолатларда қонунчиликдагиноаниқликлар кимнинг фойдасига, қандай тартибда ҳал этилиши ва талқин этилиши муҳимҳаётий аҳамият касб этади.Янги таҳрирдаги Конституциянинг 20-моддасида, инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилишитўғрисида қоида мустаҳкамланди.

Мазкур қоидага ўхшаш нормалар ЎзбекистонРеспубликасининг Жиноят-процессуал, Божхона, Солиқкодекслари, шунингдек “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш вамулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги,“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатларитўғрисида”ги, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”гиқонунларда ҳам ўз аксини топган бўлиб, амалиётдақонунчиликдаги номувофиқликлар истеъмолчилар, солиқтўловчилар, тадбиркорлик субъектлари, жиноят процессииштирокчилари фойдасига ҳал этилиб келинмоқда.

Эндиликда, ушбу қоиданинг Конституцияда мустаҳкамланишиунинг қўлланиш доирасини янада кенгайтиради, яъни нафақатжиноят процесси, солиқ ёки тадбиркорлик соҳасида, балкиинсон иштирок этиши мумкин бўлган ҳар қандай ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларга татбиқ этиш имконини беради.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси том маънода демократик тамойиллар асосида яратилган, давлат фаолияти қонун устуворлиги асосида амалга ошириладиган, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқариш учун хизмат қиладиган Асосий қонун ҳисобланади.

 

 

Жамила Султанова, Хоразм вилояти маъмурий судининг раиси                                                                   

 

 

 

 

 

 

Мавзуга оид