s
Судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолати эканлиги Жиноят кодексининг 77-моддасида белгиланган.
Мазкур модданинг иккинчи қисмига асосан жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади.
Агар шахс Суд томонидан жазодан озод қилинса, бу шахс судланмаган деб ҳисобланади.
Энди қаранг! Ушбу кодекс 167-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ этказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
Бунда ЖК 70-моддасига биноан жиноят содир этган шахс агар иш судда кўрилаётган вақтгача шароит ўзгарди ёки шахс намунали хулқи, меҳнатга ёки ўқишга ҳалол муносабати билан ўзини кўрсатиб, ижтимоий хавфлилигини йўқотди деб эътироф этилса, суд уни жазодан озод қилиши мумкин.
Шунга кўра сиздаги ҳолатда шахс ЖК 70-моддаси билан жазодан озод қилинган бўлса, у судланмаган ҳисобланади.
Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti
A.Abdusheripov