s
Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъқиқланган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасида -cуд қарори билан тайинланган жазони ижро етиш тартибидан ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланиши, болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари таъқиқланиши белгиланган.
Ушбу конституциявий норма болаларнинг соғлиги, тўлиқ жисмоний, ақлий ривожланишига таҳдид солмайдиган ҳамда хавфсизлиги, таълим олиш жараёнини бузмайдиган тарзда меҳнат қилишларига тўсқинлик қилмайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида-Ишга қабул қилишга шахслар меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқатига ва муомала лаёқатига ега бўлиши билан, ўн олти ёшдан йўл қўйилиши, ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотларининг, касб-ҳунар мактабларининг, коллежлар ва техникумларнинг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий камол топишига зиён етказмайдиган, ўқитиш жараёнини бузмайдиган енгил меҳнатни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун ишга қабул қилишга — улар ўн беш ёшга тўлиши билан ота-онадан бирининг (ота-онасининг ўрнини босувчи шахснинг) ёзма розилиги билан йўл қўйилиши белгиланган.
Ушбу нормалар болалар соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишлари учун муҳим ҳуқуқий кафолат бўлиб хизмат қилади.
Тупроққалъа тумани адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази
бошюристконсулти Садикова Манзура.