s
USD: Rub: Eur:
2024-03-14 459

Қонунчиликда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар ҳақда хабардормисиз?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2020 йилдаги 402-сон қарорига мувофиқ эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасалари киришда давлат гранти асосидаги қабул доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилади.
Тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:
➖ кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар;
➖ тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;
➖ турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;
➖ ногирон фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
➖ 2 ва ундан ортиқ фарзандини тарбиялаётган, қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;
➖ ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам I ёки II гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.
 Тавсиянома олиш учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилинади.

Ҳазорасп туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази

Мавзуга оид