s
USD: Rub: Eur:
2021-08-02 978

ХОРАЗМ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ОЛТИ ОЙЛИК ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ БЕРИЛДИ

Хоразм вилоят суди ва вилоят маъмурий судининг жорий йилнинг биринчи ярмидаги фаолиятига доир ахборотни жамоатчиликка етказиш мақсадида  матбуот анжумани ўтказилди.

Унда вилоят суди раисининг жиноят, фуқаролик ва иқтисодий ишлари бўйича ўринбосарлари ҳамда маъмурий суд вакили иштирок этиб, йўналишлар бўйича қилинган ишлар ҳақида маълумот беришди.

Ўтган олти ойи давомида вилоят судларида жами 562  та жиноят, 7 минг 281 та  фуқаролик, 4 минг 599 та иқтисодий ва 934 та маъмурий ишлар кўриб тамомланган. Шунингдек, 55 нафар шахс суд залидан қамоққа олинган, 19 нафар шахс қамоқдан озод этилган. 400 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган ва 12 нафар фуқаро оқланган.

2021 йилнинг 1-ярми давомида ўтган йилга нисбатан судланганлик кўрсаткичи ошган жиноят ишлари юзасидан суд амалиётлари умумлаштирилиб, якуни бўйича тегишли ташкилотларга тақдимномалар киритилиши, вилоят судлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган самарали тарғибот ишлари натижасида ўғирлик жиноятлари (ЖК 169-модда) 11 (85/96) тага камайган.

Бироқ, мазкур даврда қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш жиноятлари (ЖК 104-105-моддалар) 6 (42/36) тага, номусга тегиш жиноятлари (ЖК 118-модда) 2 (3/1) тага,  ўзгалар мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш жиноятлари (ЖК 167-модда) 40 (56/16) тага, порахўрлик жиноятлари (ЖК 210-212-модда) 18 (30/12) тага, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятлар (ЖК 270, 271, 273-276-моддалар) 7 (52/45) тага, безорилик жиноятлари (ЖК 277-модда) 19 (31/12) тага судланган шахслар сони ошган. 

Судларнинг жиноятларга қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолият самарадорлигини кучайтириш мақсадида 203 та ёки 36,1 % жиноят иши айнан жиноят содир бўлган жойларда, маҳаллаларда, тегишли ташкилот ва муассасаларда сайёр суд мажлислари тартибида кўриб чиқилган. Бу кўрсатгич фуқаролик ишлари бўйича судларда 2 минг 320 та яъни 31,9  %ни, иқтисодий ишлар бўйича судларда  2 минг 131 та яъни 46,3 %ни ташкил этган.

Маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларнинг 327 таси, яъни 35 %и сайёр суд мажлисида кўриб чиқилган. Суд амалиётида ҳоким қарорларини ҳақийқий эмас деб топиш бўйича 291 та ариза кўриб чиқилган ва шундан 162 таси қаноатлантирилган.

Жорий йилнинг 6 ойи мобайнида иқтисодий судларда кўрилган ишларни ўтган 2020 йилнинг шу даври билан таққосланганда, олди сотди шартномаси бўйича 56 тага, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича 683 тага, кредит шартномаси бўйича 187 тага, тадбиркорлик субъектларининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш юзасидан 1504 тага кўпайган.

Мавзуга оид