s
Президент қарори (ПҚ–327-сон, 03.11.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги низомга (https://lex.uz/docs/4513434#4517833) ўзгартириш ва қўшимча киритилди.
Қарор билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, олий ҳарбий таълим муассасалари битирувчилари ўқишни битиргандан сўнг офицер лавозимларида 5 календарь йил давомида хизматни ўтамаганда, улардан ўқитиш учун сарфланган маблағлар ундириб олиниши белгиланди.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази