s
USD: Rub: Eur:
2024-06-12 541

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Темир йўлда юк ташиш учун тақдим этилаётган чегирмалар босқичма-босқич бекор қилинади

Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан:

қора ва рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ва реализация қилиш, шунингдек, табиий газ ва электр энергиясининг улгуржи ва чакана савдо фаолиятларини лицензиялаш тартиби жорий этилади;

мобиль ва (ёки) симли телекоммуникация тармоқларига эга Ўзбекистонда фаолият юритадиган телекоммуникация операторларига тезкор-қидирув фаолияти, ахборот ва киберхавфсизлик тизимлари талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда синов тариқасида халқаро интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилади.

 2026 йил 1 январдан биржа савдоларида сотиб олинган мис катоди ва мис катанкасини экспорт қилишга чекловлар бекор қилинади.

2024 йил 1 сентябргача қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳаси Ҳукуматга киритилади:

➖2024 йил 1 октябрдан босқичма-босқич 2025 йил 1 апрелгача республика ҳудудида темир йўл транспортида юк ташишда тақдим этилаётган чегирмалар бериш амалиётини бекор қилиш;

➖темир йўл орқали юкларни ташишда экспорт ва импорт ташиш хизматлари учун тарифларни 2030 йилгача босқичма-босқич бирхиллаштириш.

Хива туман юридик хизмат курсатиш маркази бош юрисконсулти М.Бойжонов

Мавзуга оид