s
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонқа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Х. фуқаро Ғ.нинг ишончига кириб, унга уй-жой қуриш учун "Мадир" қишлоғи ҳудудидан 16 сотих ер майдонини олиб беришни ваъда қилиб, бошқа бир фуқаро номида бўлган 6 сотих ер майдонини 190 млн сўм ва “М.” фермер хўжалигининг 10 сотих ер майдонини 300 млн сўмга фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, олдиндан 20 000 АҚШ доллари ва 50 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.