s
USD: Rub: Eur:
2021-08-03 253

Урганчда “Суд жараёнларини ОАВда ёритиш” бўйича семинар

 

Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида судлар фаолиятини ёритиш масалалари бўйича журналист ва блогерлар учун ўқув семинар-тренинг ўтказилди.

Унда ОАВ вакиллари суд процессларини ёритишда қонунларга риоя қиляпдими? Судга доир материалларни қандай тайёрлаш керак ? Журналист суд мажлисига киритилмаслиги мумкин? каби масалаларга ойдинлик киритилди.

Шундан келиб чиқиб, семинар тренингда Олий суд пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур қарорда белгиланган қоида ва тартиблар батафсил тушунтирилди. 

Тренинг давомида суд органларининг ОАВ ва жамоатчилик билан мулоқот олиб боришининг ҳуқуқий асослари, ахборот тарқатишда шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда жавобгарлик масалалари, суд ишларига доир материалларни тайёрлашнинг муҳим жиҳатлари тўғрисида маълумот берилди.

Семинарда тренерлар суд ишларини оммавий ахборот воситаларида ёритишнинг ўзига хослиги, бу борадаги миллий тажриба ва халқаро амалиёт ҳақида сўз юритишди. Айрим ҳолларда суд, жамоатчилик, журналист ва блогерлар ўртасида юзага келаётган  низоли вазиятлар интерактив ўйинлар мисолида тушунтирилди. Бунда иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда жамоатчилик марказидаги суд ишларини ёритишни  муҳокама қилиб, жараёнида қонун талаблари ва холисликка қай даражада амал қилинишини билиб олишди.

 

Семинарнинг иккинчи қисмида Хоразм вилоят суди раисининг ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Юзма-юз суҳбатда журналист ва блогерлар судда ошкораликни таъминлаш бўйича ўз таклифларини билдириб, саволларига тегишли жавоблар олишди.  Айниқса, судьяларнинг дахлсизлигига таъсир ўтказмаслик; суд қароридан норози тараф оғзаки ёки интернет сайтлари орқали мурожаат қилмасдан, апелляция ва кассация шикоятини бериши лозимлиги тушунтирилди.

 

Мавзуга оид