s
“Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда ушбу соҳада парламент назоратини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-91-сон, 19.06.2024 й.) қабул қилинди
Фармонга кўра, ҳар йили Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикасининг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни яхшиланиши тўғрисидаги миллий маърузани муҳокама қилиш тартиби жорий этилади.
Олий Мажлис Сенати томонидан устувор халқаро рейтинг ва индексларнинг рўйхатини тасдиқлашда тегишли халқаро рейтинг ҳамда индексларга мутасадди вазирлик ва идоралар бириктирилади.
Вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари Олий Мажлис Сенати томонидан белгиланган устувор халқаро рейтинг ва индексларда республиканинг ўрни яхшиланиши, шунингдек, устувор халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.
✅ Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашига қуйидаги вазифалар юкланди, жумладан:
➖мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан устувор халқаро рейтинг ва индексларда республиканинг ўрнини яхшилашда мақсадли кўрсаткичларга эришиш доирасида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб бориш;
➖устувор халқаро рейтинг ва индексларда республиканинг ўрнини яхшилаш, шу жумладан илмий-тадқиқот муассасаларини бириктириш;
➖миллий маъруза тайёрланишини ташкил этиш ва уни дастлабки тарзда кўриб чиқиш;
➖турли соҳаларда амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг устувор халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатнинг ўрнини яхшилаш мақсадларига хизмат қилишини таъминлаш, мазкур йўналишдаги ишларнинг самарадорлигига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш.
Хива тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази