s
USD: Rub: Eur:
2024-06-12 118

Биласизми

2024 йил 24 май куни "Мадад" ННТ ижрочи директорининг 2024 йил 01 майдаги 01/96-24 сонли бўйруғини ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 24 май куни Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғида "Ота-онанинг ўз болаларига алимент тўлаш мажбурияти" мавзусида хукукий акция тадбири ўтказилиб, тадбир доирасида ҳуқуқий тарғибот ва фуқаролар учун саййёр қабуллар ташкил этиди. Тадбирда "Мадад" ННТ Поп тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Ўктамов Яшнаржон сўзга чиқиб, у томонидан ота-оналарнинг алимент тўлаш асослари, алиментларни кўпайтириш, камайтириш, алиментларнинг миқдорлари, алиментларни тўламаганлик учун жавобгарлик масалалари, алимент тўламаган ҳолларда давлат томонидан тўлаб берилиши масалаларида бепул тушунтиришлар, маслаҳатлар берди. Ҳуқуқий акция доирасида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан тегишли жавоблар олишди.


Хива туман юридик хизмат курсатиш маркази бош юрисконсулти М.Бойжонов

Мавзуга оид