s
Эндиликда зўравонликка учраган болаларга ҳимоя ордери берилади
14.11.2024 йил кунги ЎРҚ-996-сон “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
Қонунга кўра, қуйидагилар болаларга нисбатан зўравонликнинг шаклларидир:
жисмоний зўравонлик;
жинсий зўравонлик;
руҳий зўравонлик;
ғамхўрлик кўрсатмаслик;
эксплуатация қилиш;
таъқиб этиш (буллинг).
Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари тақиқланади ҳамда қонун билан таъқиб қилинади.
Давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўради.
Қонунга мувофиқ:
зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари белгиланмоқда;
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича якка тартибдаги чора-тадбирлар белгиланиб, жумладан, зўравонликдан жабрланганларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда.
Янгиариқ тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи У.Наврузов