s
USD: Rub: Eur:
2023-08-03 434

Ҳисоб палатаси ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликка ҳисобот бериб боради

“Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–856, 17.07.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

 Жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, Ҳисоб палатаси:

-молия йилининг биринчи ойида молия йили учун иш режалари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради;

-назорат тадбирлари натижалари бўйича аниқланган молиявий ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг бартараф этилиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якунларига кўра, чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради;

-ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисида жамоатчилик олдида ОАВ вакиллари иштирокида ҳисобот бериб боради.

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат

кўрсатиш маркази бошлиғи:                                                      Н.Нуржанов

Мавзуга оид