s
USD: Rub: Eur:
2025-12-12 142

Рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби жорий этилди

Ҳукумат қарори (570-сон, 08.09.2025 й.) билан “Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди (https://t.me/huquqiyaxborot/18564). ➖ Низомга кўра, электрон рецепт асосида тайинланадиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак. ➖ Тиббиёт ходимлари бемор маълумотларини тиббий ахборот тизими орқали “Электрон тиббий карта”га киритади ва электрон рецепт расмийлаштиради. ➖ Рецепт шифокор томонидан электрон тасдиқланади, унга QR-код автоматик тарзда жойлаштирилади. ➖ Шифокорларга ўзлари томонидан беморга электрон рецепт асосида тайинланган ва чакана реализация қилинган дори воситалари ҳаракатини кузатиб бориш имконияти яратилади. ➖ Барча маълумотлар беморнинг электрон тиббий картасига автоматик қайд этилади. XIVA TUMAN YURIDIK XIZMAT KO`RSATISH MARKAZI BOSH YURISKONSULTI A.ABDUSHERIPOV

Мавзуга оид