Солик кодексига асосан балиқчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари кишлоқ хўжалик корхоналари тонфасита киради ва ер солиғи кишлоқ хўжалик корхоналари баликчилик фаолияти учун белгиланган ставкаларда хисобланади. Солик кодексига асосан бугунги кунда баликчилик фермер хўжаликларига ер солиги бўйича имтиёзлар кўзда тутилмаган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 414-моддаси (https://lex.uz/docs/4674902#:~:text=414-%D0%BC%D0%BE%D0%B4%D0%B4%D0%B0.%20%D0%A1%D0%BE%D0%BB%D0%B8%D2%9B%20%D0%B8%D0%BC%D1%82%D0%B8%D1%91%D0%B7%D0%BB%D0%B0%D1%80%D0%B8) 1-қисми 2-бандида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун, шунингдек ипак қурти етиштириш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулк бўйича солиқ имтиёзлари белгиланган.
Солиқ кодексининг 57-моддасига асосан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари деб бир вақтнинг ўзида Солиқ кодекси мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жумласига биологик ресурслардан (ҳайвонлар ва ўсимликлардан) олинган қуйидаги маҳсулотлар
киради:
1) қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ўсимликшунослиги маҳсулотлари;
2) чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик маҳсулотлари;
3) ипакчилик маҳсулотлари;
4) балиқчилик маҳсулотлари ва сувда етиштириладиган экинлар.
Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov