s
USD: Rub: Eur:
2024-08-23 377

Суд қарорлари устидан шикоят беришнинг янги тартиби белгиланди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, 2023 йил 25 декабрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-888-сонли Қонуни қабул қилиниши бу борада яна бир муҳим қадам бўлди.

Ушбу Қонун билан суд қарорлари устидан шикоят қилишнинг янги тартиби жорий қилинди. 

2024 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар:

1. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига  туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанция судида кўрилган ишлар вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида,

2. вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар мазкур судларда тафтиш тартибда,

3. вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши,

4. алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши,

5. шунингдек, апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судларига юбориш тартиби бекор қилинди ҳамда уларнинг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш масъулияти юклатилди. 

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, мазкур қабул қилинган Қонун фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга, суд қарорлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

 

С.Жуманазаров, Хоразм вилоят судининг судья катта ёрдамчиси 

Мавзуга оид