s
Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг талаблари асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий қабул қилиш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқилиши ва улар юзасидан берилган жавоб ёзишмаларининг асослилиги ва сифати таҳлил этилди.
Ўтказилган таҳлиллар бўйича статистик маълумотларга қараганда 2024 йил давомида Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро иқтисодий судларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 294 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 105 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхонаси орқали, суд раҳбарияти шахсий қабулида 155 та ҳамда умумий мазмундаги 34 та мурожаат келиб тушган.
Келиб тушган 105 та мурожаатдан, 84 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан, 4 таси бевосита Халқ қабулхонасидан, 17 таси “murojaat” виртуал қабулхонаси орқали вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳамда туманлараро иқтисодий судларига йўлланган мурожаатларни ташкил қилган.
Келиб тушган мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, муаллифларга асослантирилган жавоб хатлари юборилган.
Хоразм вилоят суди раиси ўринбосари иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси ва туманлараро иқтисодий суди раислари томонидан 2024 йил давомида жами 155 та жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки мурожаатлари шахсий қабулда кўрилган бўлиб, шундан сайёр қабулда 32 та, бевосита суд идорасида 123 та хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари ва тадбиркорлар қабул қилинган.
Шахсий қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан келтирилган важлар раҳбарият томонидан тингланган ва мурожаат муаллифларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Илёс Тешаев, Хоразм вилоят суди раисининг ўринбосари-иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси