s
USD: Rub: Eur:
2026-09-30 771

Мавзу: Никохдан ажратиш билан боғлиқ фуқаролик ишини кўриш тартиби тўғрисида

 

Оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади. Давлат томонидан оилани муҳофаза қилиш билан бир қаторда, эр-хотин ўртасида никоҳни сақлаб қолиш имконияти тугаган ҳолларда никоҳни қонун асосида бекор қилиш тартиби ҳам белгиланган. Никоҳдан ажратиш ишларини кўришда суднинг асосий вазифаси нафақат низони ҳал қилиш, балки оилани сақлаб қолиш имкониятини ҳар томонлама ўрганиш, вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашдан иборат. Бу масалалар Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сон «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори билан тартибга солинади.

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларнинг судга тааллуқлилик тушунчаси деганда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўрилади. Даъво, қоида тариқасида, жавобгарнинг яшаш жойидаги судга берилади. Қонунчиликда белгиланган айрим ҳолларда (масалан, даъвогар билан вояга етмаган бола яшаса ёки унинг соғлиғи йўл қўймаса) даъво даъвогар яшаш жойида ҳам тақдим этилиши мумкин.

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар даъво аризаси асосида қўзғатилади, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, болаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари, давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат, даъво талабларини асословчи бошқа далиллар илова қилинади.

Оила кодексига мувофиқ суд никоҳни сақлаб қолиш имконияти мавжуд деб ҳисобласа, эр-хотинга ярашиш учун муайян муддат бериши мумкин. Бироқ 2025 йил 9 апрелда қабул қилинган “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, агар никоҳдан ажратиш ишида даъвогар оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган бўлса ва бу ҳақда талаб билдирса, суд яраштириш учун муҳлат белгиламайди. Бу норма жабрланувчиларни хавфли муҳитга қайта мажбурий равишда қайтармаслик мақсадини кўзлайди.

Суд муҳокамасида аниқланадиган ҳолатлар ҳар томонлама текширади, никоҳнинг ҳақиқатда бузилганлиги, эр-хотиннинг ажрашиш сабаблари, уларнинг кейинги биргаликда яшаш имконияти, вояга етмаган болаларнинг ким билан яшаши, болалар таъминоти (алимент) ундириш ҳақидаги талаблар.

Яраштириш комиссияларининг иштироки, суд яраштириш учун муҳлат берган тақдирда, тегишли маҳалладаги оилани мустаҳкамлаш бўйича комиссияларни хабардор қилиши лозим. Бу тартиб оилани сақлаб қолиш имконияти мавжуд бўлган ҳолларда ижтимоий воситалардан фойдаланишга қаратилган.

Хулоса қилиб айтганда никоҳдан ажратиш билан боғлиқ фуқаролик ишларини кўришда суднинг асосий мақсади фақат никоҳни бекор қилиш эмас, балки оилавий муносабатларни ҳар томонлама ўрганиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва, энг аввало, вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Судлар бу тоифадаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сон «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг тушунтиришларига қатъий амал қилиши суд амалиётининг бир хил қўлланилишини таъминлайди.

 

 

Фуқаролик ишлари бўйича

Урганч туманлараро

судининг судьяси

 

                             

             Ё.Алмасов

 

 

 

Мавзуга оид