s
USD: Rub: Eur:
2024-03-27 627

Мактабларда қайси фанлар икки гуруҳга бўлиб ўқитилади?

     Қонунчиликка кўра, малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

 (https://lex.uz/docs/3137130#3137467)      ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг I — XI синфларида "Чет тили" фани;

      айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар;

      V— XI синфларда "Информатика ва ахборот технологиялари";

      VIII — XI синфларда "Жисмоний тарбия";

      V — IX синфларда "Технология"; 

       X-XI синфларда "Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик" фанлари;

     таълим тили ўзбек тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг II — XI синфларида "Ўзбек тили" фани;

      таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасаларининг II — XI синфларида "Рус тили" фани.

Гурлан тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти М. Қўзибоев

Мавзуга оид