s
USD: Rub: Eur:
2023-11-15 678

ФҲДЁ соҳасидаги қонунчилик тизимлаштирилди

              Жорий йилнинг 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг миллий қонунчилик базасини ортиқча норматив-ҳужжатлардан  ҳоли этиш, унинг тизимлилигини таъминлаш, ҳуқуқни  қўллаш амалиётида  юридик таъсир кучига эга бўлмаган ҳужжатларни бекор қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида”ги 550-сон қарори қабул қилинди.

            Ушбу қарорга асосан ФҲДЁ соҳасидаги бир қатор норматив-ҳужжатлар яъни, ФҲДЁ органлари тўғрисидаги низом, ФҲДЁ органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисдаги низом, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари, Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти, Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Тупроққалъа туман адлия бўлими ФҲДЁ бўлими мудираси Л.Худаярова.

 

Мавзуга оид