s
Ушбу хизмат йўқолган ашёнинг топилмаганлиги ҳақида маълумотнома бериш тартибини белгилайди.
Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний ва юридик шахслар
Хизматни кўрсатиш тартиби:
Ўзининг ёки яқин қариндошларининг (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари) йўқолган ашёларини топиш бўйича жисмоний шахслар ёки юридик шахсларнинг вакиллари Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.
Сўровнома тўлдирилиб, унга йўқотиб қўйилган ашёнинг алоҳида белгиларини акс эттирувчи фотосуратлар, электрон маълумотлар, агар ашё ҳужжат бўлса, унинг нусхалари илова қилиниши мумкин.
Топиб олинган ашёлар Марказда 6 ой давомида сақланади.
Агар бу вақт ичида топилмани олишга ҳақли бўлган шахс аниқланмаса, ашёни топиб олган шахсга унинг ашёга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келганлиги тўғрисида хабар берилади.
Ашёни топиб олган шахс уни қабул қилиб олишни рад этган тақдирда, ашё давлат мулкига ўтади ҳамда 3 иш кунида “E-auksion” савдо майдончасида электрон аукционга қўйилади.
Марказга келиб тушган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, гувоҳномалар ва турли хил расмий ҳужжатлар 1 ой ичида эгалари томонидан талаб қилинмаган тақдирда, ушбу ҳужжатни берган ташкилотга юборилади.
Хизматни кўрсатиш муддати: 1 иш куни мобайнида
Хизмат нархи: БҲМнинг 5 фоизи (ЯИДХП орқали мурожаат этилганда – БҲМнинг 4 фоизи) миқдорида.
мазкур тартиб жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар оқибатида йўқолган ашёларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Хонка туман адлия бўлими
давлат хизматлари маркази директори У.Ахмедов