s
USD: Rub: Eur:
2024-09-30 647

ЙПХ ҳодимлари йўл четида тўхтаб турган машинада МАСТлик текшируви ўтказишга ҳақлими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 1-декабрдаги 975-сон қарорига иловада тасдиқланган Йўл-патрул хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низом 6-бандига кўра ЙПХ ходими томонидан транспорт воситаларини тўхтатилиш асослари белгиланган.

Унга кўра транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:
 ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг (кейинги ўринларда қоидалар деб аталади) бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда;
 транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисаси ёки бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;
 йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурати юзага келганда;
•  ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш жараёнида;
 транспорт воситасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш зарурати юзага келганда (чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхоналарига ва бошқа ваколатхоналарига, халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳамда махсус мўлжалланган транспорт воситалари бундан мустасно);
 махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;
 транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек, транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун (махсус ва ҳарбий юклар, божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, божхона хизмат томонидан пломбаланган юклар бундан мустасно).

 ЙПХ ходими томонидан бошқа асосларга кўра транспорт воситаларининг тўхтатилиши тақиқланади.

 Шундай экан ЙПХ ходими тўхтаб турган транспорт воситасини текшириши ҳуқуқий асосга эга эмас.

Низомнинг 36-1-бандига кўра транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолда эканлигини ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлигини аниқлаш ЙПХ ходими томонидан махсус мослама (алкотестер, наркотестер) ёрдамида қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилиши мумкин.

 Бунда текширув камида икки нафар холис иштирокида амалга оширилади, ЙПХ ходими томонидан кузатув камераси (бодй cамера)дан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган текширувлар бундан мустасно. Кузатув камераси (бодй cамера)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилган текширув жараёни акс этган видеотасвир иш материалларига илова қилиниши лозим.

Шунга кўра сиз бу вазиятда юқори турувчи ИИОга мурожаат қилишингиз лозим.

Xiva tuman yuridik xizmat korsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov

Мавзуга оид