s
USD: Rub: Eur:
2024-09-23 647

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида “Демократик сайловлар – эркин фуқаролик жамиятининг асоси” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни, “Интербилим” маркази томонидан (календар иш режага мувофиқ) ДЖТҚМ Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Демократик сайловлар – эркин фуқаролик жамиятининг асоси” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.


Тадбирнинг асосий мақсади – эркин ва адолатли сайловларнинг демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг муҳим шарти эканлигини тушунтиришга  қаратилган.
Тадбирда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари жами – 25 нафар киши иштирок қилди.
Тадбирда “Интербилим”маркази раҳбари Р.Машарипова “Демократик сайловларда фуқаролик жамияти институтларини ўрни” мавзусида, ДЖТⱩМ Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ғ.Сапаев “Ўзбекистонда янги сайлов тизими: мазмуни, тартиби ва истиқболлари”, Экологик партия Хоразм вилоят ташкилоти раиси ўринбосари Қ.Сапаев “Сайловларда сиёсий партияларнинг иштироки ва вазифалари” мавзуларида маърузалар қилди.
Тадбирда сайлов қонунчилиги, янги сайлов тизимининг мазмуни, аҳамияти, асосий ўзгаришлар, сайловларда ННТларнинг роли ва иштироки, бўлажак сайловларда яратилаётган имкониятлар, одамларнинг фуқаролик масъулияти ҳамда сиёсий-ижтимоий фаоллик даражаси ошаётганлиги ҳақида таъкидлаб  ўтдилар.
Шунингдек, тадбирда сайловларда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштироки бўйича кичик-кичик гуруҳларда амалий машғулотлар ўтказилди.
 

Тадбирда қуйидаги таклифлар билдирилди:
- Сайловларга нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш юзасидан тарқатма материаллар тарқатиш, телеграмдаги ННТлар гуруҳ ва каналларига материалларнинг электрон шаклини ташаб бориш;
- Бундай амалий тадбирларни туманлардаги ННТлар иштирокида ҳам тез-тез ўтказиб туриш;
-  сиёсий партиялар, маҳалла институти кузатувчилар танлашда ННТ вакилларига эътибор қаратиш;
- ННТ вакилларидан депутатликка номзодлар кўрсатишга эътибор бериш.

Мавзуга оид