s
USD: Rub: Eur:
2025-12-03 676

“РАҚАМЛИ СУД” КОНЦЕПЦИЯСИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сонли Фармонига асосан судларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришнинг келгуси йиллардаги устувор мақсадлари белгиланди.

Хусусан, суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси асосида ишларнинг юритилиши босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имконияти яратилади. Шунингдек, суд томонидан тақиқланган манба ва контентларнинг электрон реестри юритилади.

Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратилади, шунингдек, ушбу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилади.

Олий суднинг ахборот тизимлари негизида суд ҳужжатлари архиви модули ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.

“Рақамли суд” концепцияси асосида босқичма-босқич суд мажлиси заллари ташкил этилади ҳамда аҳоли ва судьялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратилади, шунингдек, судьялар ва суд ходимларининг ижтимоий ҳимояси кучайтирилади.

Судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар шакллантирилади. Мурожаатлар судга электрон шаклда юборилади;

Ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмайди ва суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этади.

Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд жараёнларида ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти яратилади.

Суд харажатлари электрон шаклда ҳисобланади ва тўланади, шунингдек, ижро варақалари автоматик равишда ижрога юборилади. Суд ишлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ электрон тарзда юритилади.

Сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомалари реал вақт режимида матн шаклида тайёрланади. Суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакллантирилади.

“Рақамли суд” концепциясини босқичма-босқич барча судларда татбиқ этиш чоралари кўрилмоқда. Бунинг натижасида одил судловга эришиш даражаси оширилиши кўзда тутилмоқда.

Акбар АМИНОВ,

Хоразм вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси.

 

 

 

Мавзуга оид