s
USD: Rub: Eur:
2023-11-24 817

Меҳнат кодексининг 121-моддасида қариндошларнинг давлат ташкилотида бирга хизмат қилишини чеклаш назарда тутилган.

Унга кўра, ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади.

 

Масалан: бир ЭРКАК киши давлат ташкилотида раҳбар бўлса:

-унинг – ўз ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, ўғиллари, қизлари (яъни ўзининг фарзандалари), хотини;

-унинг хотини томонидан – ота-онаси (қайнота-қайнона), ака-укалари (қайноға-қайнука), опа-сингил (қайнопа-қайнсингил)лари ва фарзандлари (бу ерда хотиннинг аввалги турмушидан фарзанди ёки фарзандликка олган шахслар бўлиши мумкин). Яъни, субъект раҳбар ходимнинг хотини ҳисобланиб, унга тегишли қариндошлар назарда тутилмоқда.

Эътибор беринг! Яъни бу эр-хотининг умумий фарзандлари ёки кўрсатилган қариндошларнинг ҳам фарзандлари эмас, балки эр ёки хотиннинг алоҳида (бошқа турмушдан ёки фарзандликка олинган) фарзанди назарда тутилмоқда. Яъни, ўзининг ёки эр ёки хотин томонидан қариндошларининг фарзандлари, жиянлари назарда тутилмаяпти.

 

 

Янгибозор тумани адлия бшлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи           Н.Нуржонов

 

Мавзуга оид