s
МЖтКнинг 332-прим 1-моддасига асосан,
Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган (Яъни, жаримани 15 кунда тўласа 50, ўттиз кунда тўланса 30 фоизлик чегирма билан тўлаш)тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
1) транспорт воситасини алкоголли ичимлик, гиёванд модда ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқарганда;
2) Кема ҳайдовчилари кичик ҳажмдаги кемаларни алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст ҳолдаги шахсларга топширганда ёки унинг ўзи шундай ҳолатда бошқарганда;
3) Транспорт воситалари ҳайдовчилари алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаганда;
4) Алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст бўлган ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйилганда;
5) жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
6) худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.
Янгиариқ тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи У.Наврузов