s
USD: Rub: Eur:
2025-12-16 446

2026 йил 1 апрелдан қуйидагилар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади:

▪️ давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;

▪️ электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар;

▪️ алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;

▪️ транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар;

▪️ қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар;

▪️ кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш.Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti   U.Babayev

Мавзуга оид