s
Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман суди томонидан жиноят ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида маҳалла фаоллари, ёшлар ва профилактик ҳисобда турувчи фуқаролар иштирокида сайёр суд мажлислари ўтказилди.
Сайёр суд мажлисида жиноят содир этган бир нечта шахсларга нисбатан бўлган жиноят ишлари кўриб чиқилиб, суд мажлиси иштирокчилари гувоҳлигида суд қарорлари эълон қилинди. Жумладан,
ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми билан П.Т., Д.Р. ҳамда Б.Д.ларга оид жиноят материал иши кўрилиб, улар ўталмай қолган жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Сайёр судда барча процессуал ҳаракатлар аҳолининг кўз ўнгида бўлди, иштирокчилар судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмасини, уларга тайинланга жазо ҳақида тушунчага эга бўлишди. Асосийси, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг келиб чиқиши, салбий оқибатлари ҳақида фуқароларда тўғри хулоса шаклланди дейиш мумкин.
Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган бази ёшларимизга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдур.
Сайёр суд мажлиси якунига уланиб кетган тарғибот тадбирида сўзга чиққанлар, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида қилинаётган барча ишлар, қабул қилинаётга қонунлар “Инсон қадри ва манфаатлари учун” эканлиги, буни ҳар-бир Ўзбекистон фуқароси ҳис қилиши ва жиноятчиликка қарши биргаликда муросасиз курашиш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, йиғилганларга Коррупция ва одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳамда 2024 йилнинг 1 январидан ўзгараётган суд қарорлари устидан шикоят бериш тартиби ҳақида батафсил тушунтириш берилди.
Хоразм вилоят суди матбуот хизмати