s
USD: Rub: Eur:
2023-03-31 326

ИҚТИСОДИЁТ – КОНСТИУТЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ УСТИВОР ЙЎНАЛИШИ

 

 

 

 

 

Янгиланаётган Ўзбекистоннинг умумхалқ референдумига ҳавола этилган янги Бош қомуси лойиҳаси мамлакат ҳаётининг барча жиҳатларини ўзида мужассамлаштирган асосий ҳуқуқий ҳужжат сифатида эътироф этилаётгани ҳаммамиз учун фахрланарли ҳолатдир. Унинг ҳар бир бўлими, боби, моддаси жаҳоншумул аҳамиятга молик демократик қоидалар, тартиб-таомиллар билан бойитилган. Ўзбекистон бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат эканлиги алоҳида муҳим аҳамият касб этади. Мазкур қоида референдумга ҳавола қилинаётган лойиҳанинг биринчи моддасидаёқ баён этилган.

Иқтисодиёт ҳар  қандай давлат ва жамиятнинг ҳаётий муҳим аҳамиятга эга бўлган моддий  асосидир. Жамиятнинг бошқа институтлари усиз ривожлана олмайди. Ушбу ҳаётий омил янгиланаётган Конституциянинг энг муҳим жиҳатини ташкил этаётгани тамомила мантиқий ҳолдир. Чиндан ҳам шундай: иқтисодиёти барқарормамлакатнинг турмуши тўкин, халқи фаровон, кучи-қудрати бисёр бўлади.                

Республика Олий Мажлиси Сенатининг“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” 2023 йил 14 мартда қабул қилган конституциявий қонуни лойиҳасининг 3-бўлим XII боби “Жамиятнинг иқтисодий негизлари” деб номланди.

Бош қомусимиз лойиҳасининг 65-моддасига кўра халқ фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилувчи Ўзбекистон иқтисодиёти негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.

Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.

Мазкур Конституциявий нормага мувофиқ, хусусий мулк дахлсиз ҳисобланиб, мулкдор ўзининг мол-мулкидан қонунда белгиланган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда албатта суднинг қонуний қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас, деб ҳисобланаяпти.

Қомусимиз лойиҳасининг 66-моддасига асосан, мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги кераклиги белгиланмоқда. Шу билан бирга, янги Конституцияси лойиҳасининг 67-моддасига мувофиқ, давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди.

Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.

Монопол фаолият қонун билан тартибга солинади ва чекланади.

Бу эса, ўз навбатида келгусида мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилашнинг ва қулай инвестициявий муҳитни таъминлашнинг муҳтаҳкам асоси бўлиб хизмат қилади.

Шу ўринда мамлакатимиз улкан тадбиркорлик ҳаракатининг ҳақ-ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлар кейинги йилларда янада кучайгани ва шиддаткор тус олгани, бу эса Конституциямиз лойиҳасида қайд қилинган ҳуқуқий меёрларни ҳаётга янада изчил  тадбик этиш гарови бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлаш лозим. Бу борадаги саъй-ҳаракатларни халқ, давлат ва жамият манфаатларини ишончли муҳофаза борасида изчил фаолият кўрстаётган суд тизими, хусусан бизнинг Боғот туманлараро Иқтисодий суди мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Мазкур суд биргина 2022 йилнинг ўзида хусусий тадбиркорлик субъектлари, жумладан кичик бизнес субъектлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг даъвоси бўйича жами 308 та ишни кўриб тамомлади. Унда тадбиркорлик субъектларифойдасига жами 30,5 мллиард сўм миқдоридаги маблағларни ундириш бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилди.  

Янгиариқ туманида фаолият кўрсатувчи “Азимбой Асалой” хусусий корхонаси қонун ҳимоясидан баҳраманд бўлган ўнларча тадбиркорлик субъектларининг бири. Маълум бўлишича, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ўз тасарруфидаги “Огаҳий” маҳалла фуқаролар йиғини биносини  таъмирлаш юзасидан мазкур тадбиркорлик шаҳобчаси билан шартнома тузган. Битимнинг қиймати 187 миллион сўмни ташкил этган. Бироқ, буюртмачи кейинчалик сўзидан тойган. Тадбиркорлик субъьекти шартномавий мажбуриятини бажариб, маҳалла фуқаролар йиғин биносини тўла таъмирлаб берган бўлсада, ўзаро  келишилган пулни тўлашни ҳар хил важ-баҳоналар остида пайсалга солиб келган.

Қонун тадбиркорнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилди. Буюртмачининг ҳатти-ҳаракатлари қонунга хилоф эканлиги ўтказилган суд жараёнида яққол маълум бўлди. Шартномада белгиланган миқдордаги пулни  тўлаш мажбурияти буюрмачининг зиммасига юклатилди.

Юқорида уқдирилганидек, янгиланаётган  Конституциямиз мамлакат тараққиёти, халқимиз турмуш тўкинлиги кафолати сифатида эътироф қилинаётган тадбиркорлик ҳаракатини янада ишончли ҳуқуқий воситалар асосида қўллаб қувватлайди, ҳимоя қилади ва бош қомусимиз лойиҳасида белгиланганидек, бутун мамлакат бўйлаб қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити кафолатланади.

Ўзбекистонимиз жаҳон таниган, тан олган,халқи тўкин-сочин турмуш кечирадиган қудратли мамлакат мақомини янада мустаҳкам эгаллашида юртимиз асосий қонунининг ўрни, роли ва аҳамияти бекиёс эканлигини мамнуният билан тилга оламиз.Ўйлаймизки, Халқимиз бундай мазмундаги Конституция учун ўтказиладиган референдумда фаол иштирок қилиб, бу борадаги бурчини муносиб тарзда адо этади.    

 

Баҳодир Давлатов, Боғот туманларароиқтисодий суди  раиси.

Мавзуга оид