s
USD: Rub: Eur:
2023-08-28 274

Устамалар ундирилиш таъминланди.

 

Хонқа туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 9-январдаги 12-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига риоя қилиниши аҳволи мониторинг қилинганда Хонқа туман экология бўлими ходимларига узоқ муддат ишлаганлик учун лавозим маошига устамалар тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Хонқа туман адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига Ж.Саидниязов фойдасига 1 937 520 сўм, С.Ибодуллаев фойдасига 3 511 332  сўм, З.Сафаев фойдасига 7 881 014 сум ундириш тўғрисидаги даъво аризалар қаноатлантирилиб, уларнинг хуқуқлари тикланиши таъминланди.

 

Бўлим бошлиғи Ф.Жаббаров

Мавзуга оид