s
USD: Rub: Eur:
2025-10-20 817

Атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишимиз керак.

 

Биз бугун жамиятимиз ва келажак авлодлар учун жуда муҳим бўлган мавзуда фикрлашайлик. Экология — бу нафақат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатни асраш, балки инсон саломатлиги ва умумий фаровонлигимизни сақлаш демакдир.

Давлатимиз раҳбари эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф этди.

Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Атроф-муҳит муҳофазаси ниҳоятда муҳим. Яшаш учун табиатни асрашимиз, табиий ресурсларни оқилона бошқаришимиз, улардан тежамкорлик билан фойдаланишимиз зарур. Бугунги кунда ер шаридаги кўплаб экотизимлар захираси деярли буткул тугаб, ортга қайтариб бўлмайдиган даражага юз тутган. Аҳоли сони ошиб бориши ҳам табиат ресурсларини камайиб боришига сабаб бўлмоқда.

Яшаш учун кураш баҳонасида инсоният нафақат табиий иқлимга ҳам ўз таъсирини ўтказа оладиган кучга эга бўлди. Бироқ, табиатга зўрлик қилишга табиат ҳам тегишли жавоб қайтармоқда. Инсоният учун ноқулай бўлган глобал муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган иқлим ўзгаришларининг асосий айбдори инсоннинг ўзидир.

Табиатда, ўз-ўзини тозалаш, тиклаш, янгилашдек ажойиб қонуният амал қилади. Лекин асрлар давомида бузилмай келган бу мувозанат инсоният табиат устидан устунлик ўрнатган 20-асрдан бошлаб бузилди.

Охирги 150 йилда планетамиздаги ҳароратнинг ўртача 1,5 даражага кўтарилиши доимий музликлар қисқариши, умумий сув сатҳининг кўтарилиши, чўлланиш жараёни кучайиши каби глобал муаммоларни келтириб чиқармоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бунга асосий сабаб сифатида саноат корхоналаридан ҳамда транспорт воситаларидан атмосферага чиқарилётган турли газлар ва бошқа чиқиндилар миқдорининг ошиши натижасида озон қобиғининг емирилиши, буғхона эффектининг шаклланиши ва бошқа омиллар кўрсатилмоқда. Мазкур экологик муаммо Ер планетасининг барча минтақалари учун хос муаммодир. Демак, уни бартараф этишда барча мамлакатлар ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилиши зарур.

Ҳозирги кунда атроф-муҳитдаги ифлосланиш, ўрмонларнинг камайиши, сув ресурсларининг қисқариши каби муаммолар жуда жиддий аҳамият касб этмоқда. Бу муаммоларни ҳал қилиш учун ҳар биримиз ўз жавобгарлигимизни англаб, фаоллик кўрсатишимиз зарур.

Табиатни муҳофаза қилиш учун чанг ва сув ифлосланишини камайтириш, қайта ишлаш ва ташланғоқларни тўғри бошқариш, ўрмонларни асраш ва кўпайтириш, табиий ресурсларни тежамкорлик билан ишлатиш чораларни амалга оширишимиз керак.

 

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 193, 194, 195, 196, 197, 1971, 198, 199, 200, 201, 202, 2021, 203, 204-моддаларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексининг 65, 66, 67, 68, 681, 682, 69, 70, 701, 702, 71, 72, 74, 75, 76, 77, 78, 79, 791, 80, 81, 82, 83, 84, 85, 851, 86, 861, 87, 88, 89, 891, 90, 901, 91, 911, 912, 913, 92, 921, 93, 94, 95, 96-моддаларида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликлар белгиланган.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари белгилаб берилиб, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқароларнинг шахсий жавобгарлиги кучайтирилган.

Шунингдек, экологик масалаларни ҳал этишда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш йўналишидаги саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Таъкидлаш керакки, бу йўналишда аҳолининг экологик маданиятини ошириш керак. Экологик тарбияни амалда бажарилиши зарур. Бу эса тизимли чора-тадбирлар, мунтазам тарғибот тадбирлари орқали амалга ошади.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш — бу нафақат давлат ёки ташкилотларнинг, балки ҳар бир инсоннинг бурчи. Биз келажак авлодларга соғлом ва гўзал табиатни қолдиришимиз керак.

“Яшил иқтисoдиёт” деганда, инсoн ҳaёти вa сoғлиғи учун зaрур бўлгaн рeсурслaрни, aтрoф-муҳит вa эколoгияни бир бутун ҳолда сақлаб қолиб, ишлaб чиқaриш ва хизмат кўрсатиш соҳалари билан боғлиқ иқтисoдиётни янaдa ривoжлaнтиришни aмaлгa oширишгa aсoслaнгaн иқтисoдий фaoлиятнинг янги йўнaлиши тушунилади.

Инсон фаолиятининг табиатга таъсири даражасини акс эттирувчи кўрсаткич – “Экологик из” инсон тараққиётини белгилаб берувчи объектларни барпо этиш, инсон истеъмоли учун зарур неъматларни ишлаб чиқариш мақсадида қанчалик кўп миқдорда маҳсулдор ер ва тоза ичимлик сувидан фойдаланаётганимиз ҳамда чиқиндилар ҳосил қилаётганимизни ифода этади.Яшил иқтисодиётўзига хос бир иқтисодий модел сифатида, шу талабларга жавоб беришга қаратилган. Маҳаллий ва глобал даражада табиат билан уйғунликда фаолият юритиш, ресурслардан барқарор ва самарали фойдаланиш, энергия манбаларига тегишли муаммоларни ечиш ва экологик хавфларни минималлаштириш – буларнинг бари яшил иқтисодиётнинг асосий мақсадлари бўлиб, улар барқарор ривожланишга эришиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга ёрдам беради.

Сўнгги йилларда 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясини бажариш мақсадида, бир қатор муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу чора-тадбирлар қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида ресурсларни тежаш, “яшил” ва “инклюзив” иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган.

Яшил иқтисодиёт бу иқтисодий фаолият ва табиатнинг ҳамоҳанглигини таъминлаш, истиқболда иқтисодий ўсиш ва экологик барқарорликка эришиш учун муҳим йўналишдир. Бундан келиб чиқиб, ҳар бир давлат ўз иқтисодиёт тизимини табиий ресурлардан тўғри ва самарали фойдаланишга йўналтириши, экологик хавфларни камайтириш, яшил энергия манбаларига сармоя киритиш ва ахборот технологиялари орқали яшил инновацияларни жорий этишга интилиши лозим. Шунингдек, яшил иқтисодиёт иқтисодий фаолиятни табиатга зарар етказмасдан ва экологик барқарорликни сақлаш орқали ривожлантиришга қаратилган иқтисодий моделдир. Унга кўра, янги технологиялар, янгиланадиган энергия манбалари ва самарали ресурслардан фойдаланиш асосий йўналишларни ташкил этади. Яшил иқтисодиётнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: яшил иқтисодиёт ўзига хос ресурсларни қайта тиклаш ва уларни тежашга йўналтирилган. Бу энергияни тежаш ва ташландиқ чиқиндиларни минималлаштиришни кўзлайди; ўтган асрдаги индустриал инқилоб даврида органик хомашёлар ва традицион энергия манбаларига таянган иқтисодий тизимлар, ҳозирги кунда замонавий технологиялар билан энергия самарадорлигини оширишга қаратилган. Бу ерда қуёш, шамол ва биомасса энергиясидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга; яшил иқтисодиёт турли соҳаларда экологик ёндашувларни жорий этишни кўзлайди. Масалан, айрим ишлаб чиқариш жараёнларида хомашёнинг қайта ишланиши ёки сарфланган энергияни камайтириш учун инновацион технологиялар ишлаб чиқарилади.

Яшил иқтисодиётнинг афзаллиги шундаки, янги технологиялар ва энергия манбалари бўйича ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида иш ўринлари яратади. Айниқса, янгиланадиган энергия манбалари соҳасида йирик инвестициялар керак бўлгани учун, ушбу соҳада жуда кўп янги касб ва имкониятлар пайдо бўлади.

Шу сабабли, мамлакатимизнинг яшил иқтисодиётга ўтиш жараёни бугунги кундаги энг муҳим ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган илғор ташаббуслар билан қувватланмоқда. Ушбу жараён мамлакатнинг экологик барқарорлигини таъминлашга ёрдам бериш билан бирга, иш ўринларини яратиш, янги инвестициялар киритиш ва жаҳон иқтисодиётидаги ижобий ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

 

 

 

Хоразм вилоят маъмурий суди судьяси

Чориев Дилшод Шавкатович

 

 

 

 

 

 

 

Мавзуга оид