s
USD: Rub: Eur:
2024-09-30 228

Ер фондининг барча тоифалари ва ер турлари учун ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилади

 Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан:

 

➖ер фондининг барча тоифалари ва ер турлари, шу жумладан, олдиндан мавжуд ва янгидан ажратиладиган ер участкалари учун ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилади;

 

➖ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш тури Ҳукумат томонидан тасдиқланадиган Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторига мувофиқ асосий, шартли равишда рухсат берилган ва ёрдамчи турларда белгиланади;

 

➖шартли рухсат этилган фойдаланиш тури учун рухсатнома олишга Ҳукумат томонидан белгиланадиган тартибда ижтимоий ва инфратузилма объектларига қўшимча юкламани компенсация қилиш шарти билан йўл қўйилади;

 

 бунда ушбу тўловлар Тошкент шаҳрида 2027 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент доирасида киритилган қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун ундириладиган тўловлар шаклида олинади;

 

➖ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича) ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича) рухсат этилган фойдаланиш турини белгилаш ва ўзгартириш масалаларида ваколатли органлар ҳисобланади.

Мавзуга оид