s
USD: Rub: Eur:
2025-06-15 928

Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин!

Меҳнат кодекси 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади (https://t.me/Yurist_Xizmati/9823).

Эртага Қурбон ҳайитининг илк куни, яъни ишланмайдиган байрам куни, бугун эса арафа. Демак, бугун ишга чиққан барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

Президент қарори билан Қурбон Ҳайитида қуйидагича дам олинади

 6 июнь - Қурбон Ҳайити байрами, барча учун дам олиш куни;
7 июнь (шанба) - 5 кунликлар учун одатий, 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни;
8 июнь (якшанба) - барча учун одатий дам олиш куни;
9 июнь (душанба) - барча учун иш куни.
Хива туман ЮХКМ бош юрисконсулти М.Бойжонов

Мавзуга оид