s
Савол: Газ тармоғига уланганлик учун жавобгарлик мавжудми мазмунида савол келиб тушган.
Жавоб: Қонунчиликка кўра умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланади.
Мазкур жиноят учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.
Хонка туман адлия бўлими