s
Урганч тумани, Ғалаба қишлоғи, Қумравот маҳалласида жойлашган “Аброр Мухтор Нодира” оилавий корхонаси раҳбари А.Рўзматов адлия бўлимига ёзма равишда мурожаат қилиб, унда туман солиқ инспекцияси ходимлари томонидан 2022-йил
24-ноябр куни корхонага тегишли савдо шахобчасида сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, катта миқдорда жарима қўлланилганлигидан норози бўлиб, ушбу текширишни қонунийлигини ўрганиб беришда амалий ёрдам сўраган.
Шунга асосан, бўлим томонидан туман солиқ инспекцияси ходимларининг
2022-йил 24-ноябр кунги “Аброр Мухтор Нодира” оилавий корхонасига қарашли савдо шахобчасида ўтказилган сайёр солиқ текшируви бўйича текширишга оид ва унинг натижалари юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар олиниб ўрганилганда, Урганч туман солиқ инспекцияси бошлиғининг 2022-йил 22-ноябр куни савдо шахобчада сайёр солиқ текшируви ўтказиш тўғрисида 00342-хc-сон буйруғи қабул қилиниб, ушбу буйруқ асосида 2022-йил 24-ноябр куни инспекция ходимлари томонидан солиқ текшируви ўтказилган бўлсада, буйруқ белгиланган тартибда Юридик хизмат кўрсатиш маркази билан келишилмаган ҳолда қабул қилинишига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.2022-йилдаги “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-173-сон Қарори билан юридик хизмат кўрсатиш марказлари 2022-йил 1-августдан бошлаб давлат солиқ инспекциясига юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
29.06.2021-йилдаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5168-сон Қарорининг 6-бандига асосан, марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган ташкилотлар томонидан Марказлар билан келишилмаган ҳолда юридик тусдаги ҳужжатлар қабул қилинишига йўл қўйилмайди, бундай ҳужжатлар юридик кучга эга эмас ҳамда улар қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди, деб белгиланган.
Мурожаатни ўрганиш натижаси бўйича адлия бўлими томонидан белгиланган тартибда судга ариза билан мурожаат қилинди ва Урганч туманлараро маъмурий судининг 2023-йил 19-апрелдаги ҳал қилув қарорига асосан, Урганч туман солиқ инспекцияси бошлиғининг 2022-йил 22-ноябр кунги 00342-хc-сон буйруғи ҳамда
2022-йил 19-декабр кунги сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган 20/5-18078-сон қарори ҳақиқий эмас деб топилди.
Натижада, “Аброр Мухтор Нодира” оилавий корхонасига нисбатан қўлланилган
117,0 млн сўмлик молиявий жарима бекор қилиниб, корхона талаби қаноатлантирилди.
Урганч туман адлия бўлими
бошлиғи С.Явкачев