s
USD: Rub: Eur:
2024-05-20 231

Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига қабул давом этмоқда

Мазкур курсларда (6 ойлик) ўқиш учун барча олий маълумотли шахслар ҳужжат топшириши мумкин.

 Ҳужжатлар 2024 йилнинг 15 майигача qabul.centertsul.uz сайти орқали фақат электрон қабул қилинади.

Бунда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

▫️паспорт;
▫️олий маълумотга эгалиги тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси;
▫️3.5x4.5 ўлчамдаги расм.

Курсларнинг қабул квотаси 100 нафарни (давлат тилида), тўлов-контракт миқдори эса 15 млн 100 минг сўмни ташкил этади.

Курс якунида белгиланган намунадаги диплом берилади.

  Дипломни олган шахслар давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизмати ва ФҲДЁ органларида ишлаши мумкин.

Хива тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи А.Хасанов

Мавзуга оид