s
USD: Rub: Eur:
2024-05-20 628

Мактабларда телефонларни сақлаш бўйича махсус қутилар ташкил этилиши тўғрими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21 майдаги 139-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандига асосан Таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар:
•  телефонини ўчириб қўйиши;
•  телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шарт.

 Бунда низомнинг 14-бандига биноан юқоридаги қоидалар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш ҳуқуқига эга. 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 9-бандига кўра Таълим муассасаси ҳудудида ҳар бир таълим-тарбия жараёни иштирокчилари ҳамда ташриф буюрувчи бошқа фуқаролар шахсий мобил алоқа воситаларини овозсиз ҳолатга келтиришлари, таълим муассасаларида ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда (мактаб фоеси, маънавият хонаси, синф хоналари ва бошқа қулфланадиган жойларда) қулфли қутилар ташкил этилиши, таълим муассасасининг биносига кирилганда мобил алоқа воситаларини топшириш ва дарс жараёнлари тугагандан сўнг қабул қилиб олиш тартибини йўлга қўйиш тавсия этилади.

Мана шу қоидага кўра сизлардаги вазиятда телефонларни олиб қўйиш бўйича ташкил этилган чора ҳуқуқий асосга эга.

Xiva tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov

Мавзуга оид