s
USD: Rub: Eur:
2024-03-05 663

Хориждаги шахс алимент масаласида судга чақирилганда, унинг ўрнидан бирор таниши қатнашиши мумкинми?

 Судда ўзингиз қатнаша олмасангиз, унда ўзингиз яшаб турган давлатнинг ваколатли органидан (нотариусдан) судда сизнинг номингиздан қатнашиш учун Ўзбекистондаги бирор танишингизга ишончнома юборишингиз мумкин.

Шунда ўша шахс сизнинг номингиздан судда қатнишишга ҳақли.

Шуни ҳам айтиш керакки, сиз келмасангиз ҳам суд ишни кўриши мумкин.

Фуқаролик процессуал кодексининг 280-моддасига асосан суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаган, келмаганлигининг узрли сабаблари борлиги ҳақида хабар бермаган ва ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисида сўрамаган тақдирда, агар даъвогар бунга эътироз билдирмаса, иш сиртдан иш юритиш тартибида кўрилиши мумкин. Бунда ишни бундай тартибда кўриш ҳақида суд ажрим чиқаради. 

Шунга кўра сиздаги ҳолатда суд мажлиси бўлиши ҳақида хабадор бўлганингиз учун судга бормасангиз, суд ишни биринчи марта кейинга қолдириши мумкин. Келаси сафар ҳам судга бормасангиз, ишни сизнинг иштирокингизсиз ҳам кўриши мумкин.

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti
D.Masharipov

Мавзуга оид